Wednesday, August 24, 2011

Узига ром этувчи ялковликдан охири рохатли мехнат яхши

Мана, барча абитуриентлар интиклик билан кутган тест синовларининг жавоблари аник буладиган кун хам етиб келди. Тонг сахардан хамма каергадир шошган, шахар кучаларида машиналар катнови тезлашган. Чунки талаба булиш иштиёкидаги абитуриентлар олий укув юртлари томон ошикмокдалар. Бу холатга мен хам бефарк караб утира олмай, олий укув юртларимиздан бири булмиш Узбекистон Давлат Жахон Тиллари Университети томон отландим. Максадим – бу йилги абитуриентларнинг тест синовларини кай даражала уддалаганликларини билишдир.
Бу йил талаба булиш истагидаги абитуриентлар утган йиллардан кура анча купрок. Университет дарвозасидан бир амаллаб кириб олдим. Энди асосий максад тест натижалари осилган тахталарнинг олдига бориб олишдир. Аста-секинлик билан абитуриентлар орасидан утиб, жавоблар осилган тахталар ёнига хам етиб келдим.
Кузни камаштирувчи бу баллар ёшларимизнинг келажак хаёти учун калит десак адашмаган буламиз. Чунки олий укув юртларида тахсил олиш биз ёшларнинг келажагимиз сари куйган илк кадамларимиздан биридир.
Балларни бирма-бир куздан кечирар эканман руйхат сунггидаги балл эътиборимни тортди. Балки куёш сочаётган заррин нурлар таъсир килиб, кузимга куринди деб хам уйладим. Йук, бу хакикат эди! У хакикатан хам бир абитуриент туплаган 3.2 балл..! Ундан бир погона тепада эса 3.3 балл туплаган абитуриент хам бор эди.
Уйланиб колдим. Бу кандай тайёргарлик булдики, УзДЖТУ нинг инглиз тили филологияси факультетида билим олмокчи булган абитуриент инглиз тилидан битта булса хам саволга тугри жавоб бермаган булса? Униси хам майли, уз она тилиси булган узбек тили ва адабиёти фанидан битта саволга жавоб берса-я..! Бу ахволни кандай тушуниш мумкин? Бу абитуриентларнинг тест синовларидаги хаяжонлариданми ёки билим савияларининг шу даражада пастлигиданми?
Бунака холат битта эмас, балки бир нечта эканлигидан хайрон колдим. Савол куп, лекин уйлаб уйимга ета олмадим. Уй-хаёллар ичида юртбошимиз И.А. Каримовнинг «Келажак ёшлар кулида!» деган сузлари ёдимга тушди. Бир савол тугилади: Кандай килиб келажагимиз давомчиси мана шу инсонлар булиши мумкин? Келажак шундай ёшлар кулидами? Бундай булишига ким ёки нима айбдор? Куйида келтирилган холатларнинг олдини олиш учун кандай чора-тадбирлар курилмоги лозим?



Жавоб битта! Бундай холатларнинг учрашига сабаб ёшларимизнинг бепарволиги-ю, дангасалиги, уларнинг уз вактида тест синовларига тайёргарлик курмаганликларидандир. Агар 9 йил умумий урта таълим мактаблари, 3 йил академик литсей ва касб-хунар колледжларида берилган таълимни уз вактида узлаштириб, уз устида каттик ишланса, бундай холатларнинг булмаслигига барчамиз аминмиз!
Лекин яна бир нарса бизни уйлантиради. Хар бир инсон узининг нимага кодирлигини жуда яхши билади. Унда нима сабабдан узи билмаган фанларнинг тест синовларидан «ута оламан» деб уйлайди. Балки уша ёшларимиз «тест синовларидан омадим чопиб, утиб коларман» деб уйлагандирлар. Тугри, омадга ишониш керак. Лекин шуни хам унутмаслигимиз лозимки, хар кандай иш замирида 1% омад турса, у билан ёнма-ён 99% мехнат туради. Шунинг учун хам узига ром этувчи ялковликдан сакланиб, охири рохатли мехнат сари илдам кадам ташламогимиз лозим!
Азиз ёшлар, биз хеч кимга карам булмайдиган давр – мустакиллик даврида яшамокдамиз. Бу даврда таълим сифатини ошириш борасида канчадан-канча ислохотлар утказилмокда. Шундай экан, вактни бекорчи нарсаларга сарфламанг. Унинг хар бир дакикасидан унумли фойдаланинг. Укинг, урганинг, хеч качон бир жойда тухтаб колманг! Чунки она диёримиз – мустакил Узбекистонни жахоннинг баланд чуккиларига олиб чикувчилар биз – ёшлармиз! Буни доимо ёдда тутинг!!!